Қизларнинг қизғин мусобақаси
Жамиятнинг ҳам, оиланинг, меҳнат корхонасининг ҳам ўз тартиб-тизгинлари бўлади. Унга амал қилиш инсоннинг ахлоқий муносабатлари, этик - эстетик меъёрларга риоя этиши билан белгиланади. Шундай экан, орасталик қалб гўзаллиги, кўнгил ободлигига бориб боғланади.
14 сентябрь куни “Гидромелиорация” факультетининг “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасига бириктирилган 3- ТТЖ нинг 2 - қаватидаги талаба қизлар ўртасида «Қизларнинг шахсий покизалиги ва ТТЖ нинг ички тартиб қоидалари» тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Талаба қизлар қизиқишларига биноан қаватлар ўртасида мусобақа ташкил этилишини таклиф қилишди. Айнан тозалик бўйича турли хил тадбирлар ташкил этилиши тўғрисида ҳар бир хона ўзининг дастурини ишлаб чиқишди. Ёшлар билан янада яқиндан ҳамсуҳбат бўлиб туриш биз педагогларнинг зиммасидаги энг муҳим вазифалардан биридир!
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов